<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><lyrics>[V1]
 Мақтов айтиб кўнглим тўлмайди
 Мақтамасам асло бўлмайди
 Масиҳ билан одам ўлмайди
 Ўлганлар ҳам яшайди Унда
 Улуғланар Худойим шунда.

[V2]
 У ҳаётдир, йўлдир, ҳақиқат
 Чарчаганга Удир хуш хилқат.
 Ишон Унга, юз бурма фақат
 Ўлганлар ҳам яшайди Унда
 Улуғланар Худойим шунда.

[V3]
 Мунаввар тонг қарши олса гар
 Саноларр айт дилдан ҳар сафар.
 Худо севар сени шу қадар
 Ўлганлар ҳам яшайди Унда
 Улуғланар Худойим шунда.

[V4]
 Юмуш излаб югурма инсон
 Ҳар юмушда Худога ишон.
 Агар бўлса Исога имон
 Ўлганлар ҳам яшайди Унда
 Улуғланар Худойим шунда.</lyrics>
<title>Ўлганлар яшайди (анъанавий)</title>
<author>Улуғбек Абдуҳалимов, Равшан Хизиров</author>
</song>